13331

«Тошкент чинни заводи» худудида янги турар-жой мажмуаси қурилади

Жамият 20 июль 14:31 895

Вазирлар Маҳкамасининг 7 июлдаги қарори билан Тошкент шаҳрида тез қурилувчи ва арзон турар-жойлар қуришни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Қурилиш 2017-2018 йиллар давомида пойтахтнинг Олмазор туманидаги “Тошкент чинни заводи” собиқ заводи ҳудудида амалга оширилади.

“Янги Олмазор” турар-жой мажмуаси ўз ичига:

•  олтита 9 қаватли кўп хонадонли уйлар;
• замонавий энергия самарадор технологияларни жорий этиш орқали қурилиш конструкциялари ва маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда 9-қаватли тажрибавий кўп хонадонли уй.

Қурилган турар-жой асосан ёш оилалар, эскирган уйларда яшовчилар, шунингдек, турар-жой шароитлари яхшиланиши лозим бўлган фуқароларга тақдим этилади.

Турар-жой мажмуаси жисмоний шахсларнинг бошланғич тўловлари (хонадон қийматидан 25 фоиз), қолган 75 фоиз Давлат бюджети  ва бошқа манбалар ҳисобидан қурилади.

Ташқи ва хонадон ичидаги муҳандислик тармоқлари, йўллар, йўлаклар, уй ҳовлисидаги иншоотлар, болалар майдончалари, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, лойиҳани ишлаб чиқиш Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган ташкилотлар имтиёз ва преференцияларга эга.

Изоҳ билдириш