13318

Ўзбекистонда тунги клублар иш вақти соат 2га қадар узайтирилиши мумкин

Жамият 20 июль 12:39 721

Тунги клублар ва барлар иш вақтини узайтириш масаласи Халқаро пресс-клуб мажлиси давомида кўтарилди ва Олий Мажлис кўриб чиқиши керак бўлган масалалар қаторига қўшилди, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz.

Айни дамда Ўзбекистонда кўнгилочар масканлар фаолияти кеч соат 23:00 га қадар чекланган. Олий Мажлис депутатлари ушбу масалани кўриб чиқишни ваъда беришди. Ташаббусчилар фикрига кўра бундай чора мамлакатга кўпроқ туристларни жалб қилиш имконини беради.

Ўзбекистон туризмни ривожлантириш қўмитаси тунги клуб ва ресторанлар иш вақтини узайтириш масаласини Туризмни ривожлантириш концепциясига киритиши мумкин.

  • Йук бумапти бу ишила! Албатта ёшлар бунга жон дийишади. Коллежларда кундузги вокеалар ками?
    Тунгисини хулоса кивурила!
    Шу пайтгача кабул килинватган карорларни куллаб келаман, лекин бунисини куллаб бумиди

Изоҳ билдириш