13298

Тошкент шаҳрида 21 ёшли йигит ва 20 ёшли қиз ўзганинг хонадонига ўғирликка тушди

Жамият 20 июль 11:36 528

Тошкент шаҳрида 21 ёшли йигит ва 20 ёшли қиз ўғирликка тушди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрининг Миробод туманида номаълум шахс 1984 йилда туғилган Б.Снинг уйига кириб, ётоқхонасидаги шкаф ичидан умумий қиймати 8 миллион 250 минг сўмлик 5 турдаги тилло тақинчоқларини ўғирлаб кетган.

ИИБнинг хабарига кўра, ушбу жиноятни 21 ёшли йигит ва 20 ёшли қиз содир этганлиги аниқланган.

«Жиноятчилар Фарғона туманида яшовчи Ф.Ю ва Сирдарё туманида яшовчи З.Т лар эканлиги аниқланиб, ушланди», — дейилган хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

  • Фаргонадан Тошкентга угрлик учун келганми?
    Нимага эришди бу ёшлар?
    Максад нима булган?
    Ота оналар нега бу тарзда бефарк?

Изоҳ билдириш