13290

Гулистонда валютафурушлар қўлга олинди

Жамият 20 июль 11:01 474

2017 йил 18 июль куни Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида Жасур Бердиев, Абдуқодир Холйигитов ҳамда Юнус Пирниёзов (исм-шарифлар шартли) қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га Сирдарё вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Улар ўзаро келишиб, 2600 АҚШ долларини 8470 сўмдан жами 22 022 000 сўмга сотаётган вақтида ушланиб, далилий ашёлар олинди.

Шу куни уччовлонга нисбатан ЖКнинг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳ билдириш