1328

Бош прокурор, ички ишлар вазири ва Марказий банк раиси Сенатга ҳисобот топширади

Жамият 23 март 9:35 335

28-29 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Сенат ахборот хизмати.

Мажлисда сенаторлар Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг, Ҳисоб палатасининг, бош прокурорнинг, ички ишлар вазирининг, Марказий банк бошқаруви раисининг, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботларини эшитади.

Мажлис кун тартибига бир қатор қонунлар, хусусан, Конституцияга, «Судлар тўғрисида»ги қонунга, Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунлар, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонун киритилади.

Изоҳ билдириш