13252

Исмоилов Наримонжон Нўмонович янги лавозимга тайинланди

Жамият 20 июль 9:07 669

Иқтисодиёт Вазирлигининг 17 июлдаги буйруғи билан Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб Исмоилов Наримонжон Нўмонович тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилади.

Исмоилов Н. 2016 йилдан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси йиғма бўлими бошлиғи – бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Президентнинг 16 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлигининг ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармасига қуйидаги вазифалар белгиланган.

Жумаладан:

ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини тизимли таҳлил қилиш, мавжуд номутаносибликларни, ҳудудларнинг захираларини ҳамда ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган минерал-хом ашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятларини аниқлаш;

мамлакат ва ҳудудларни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегик устувор йўналишларидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг саноат потенциалини жадал ривожлантириш борасида тармоқ тузилмалари билан биргаликда дастурий чора-тадбирларни, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, ҳудуднинг иқтисодиётини диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштиришнинг қисқа муддатли ва ўрта муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш;

ҳудудий инвестиция дастурлари тайёрланишини таъминлаш ва унинг амалга оширилишини мониторинг қилиш, янги ишлаб чиқаришларни қуриш, уларни ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларини модернизациялаш, республика иқтисодиёти тармоқларини ривожлантиришнинг тасдиқланган ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;

муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини илдам ривожлантириш, аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик суви ва санитар тозалаш тизими билан таъминлаш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқишда вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари барча ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти ва ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.
Исмоилов Наримонжон Нуъмоновичнинг меҳнат фаолияти ҳақида қуйидаги хавола орқали танишишингиз мумкин

Изоҳ билдириш