1309

Тошкентда Республика жарроҳлик ангионеврология ихтисослаштирилган марказ ташкил этилади

Жамият 23 март 8:50 391

Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникасининг ангионеврология бўлими негизида Республика жарроҳлик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ташкил этилади. Бош вазир Абдулла Арипов 14 март куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини имзолади.

Ўзбекистонда саратонга чалинган беморлар учун хоспислар қурилади Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

-ангионеврология соҳасида мувофиқлаштириш маркази функцияларини амалга ошириш, мия қон-томир етишмовчилиги касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини энг аввало ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига жорий этиш бўйича методик раҳбарликнинг самарали вертикалини шакллантириш;
-малакали ангионевролог мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш, ҳудудий тиббиёт муассасаларида маҳорат дарслари ҳамда кўргазмали операциялар, таълим берувчи маърузалар ва семинарлар ташкил этиш;
-мия қон-томир етишмовчилиги билан боғлиқ касалликлар соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;
-мия қон-томир етишмовчилиги касалликларини даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш йўли билан уйқу ва юракнинг қон томирлари артериялари шикастланишига чалинган беморларни даволаш;
-сурункали мия қон-томир етишмовчилиги касаллигига чалиниш билан боғлиқ ҳолатларни доимий равишда таҳлил қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида инсульт касаллиги миллий регистрини ишлаб чиқиш.

Марказ Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 2-уй манзили бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2-клиникаси ҳудудида жойлаштирилади. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига юкланди.

Изоҳ билдириш