12718

Раддия: Тошкентда коллеж ва лицейлар ёпилаётгани йўқ

Жамият 12 июль 13:34 568

Аввалроқ  «ASR.uz» UzNews сайтига таянган ҳолда, «Тошкент шаҳрида 26 коллеж ва лицей ёпилади» сарлавҳаси остида хабар эълон қилган эди. Олий ва ўрта махсус, таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази «10–11-синфларнинг очилиши муносабати билан Тошкентда 26 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицей ёпилади», деган хабарни ҳуқуқий асосга эга эмаслиги муносабати билан расман рад этди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази бўлим бошлиғи Отажон Омонов маълум қилди.

Отажон Омоновнинг таъкидлашича, айни пайтда Республикадаги барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш давом этмоқда.

Изоҳ билдириш