12711

«Ўзгидромет»-Термиз постида сув сатҳи кўтарилиши ва Амударёга яқин ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор

Жамият 12 июль 13:31 373

12-16 июль кунлари Тожикистон ҳудудида жойлашган юқори тоғ музликларнинг жадал эриши ва “Нурек” сув омборига кирувчи сувнинг ҳажми ортиши натижасида сув чиқариш ҳажмининг ортиши кутилмоқда. Бунинг оқибатида Амударё дарёсининг юқори қисмида, Термиз постида сув сатҳи 400-420 см гача кўтарилиб, қирғоқлар ювилиши ва дарёга яқин жойлашган ҳудудларни сув босиши эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда “Ўзгидромет” маркази огоҳлантиради.

Шунингдек, 12-16 июль кунлари об-ҳаво ҳарорати кўтарилиши натижасида қўшни Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан республикамизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларига гляциал сел оқимлари келиши хавфи бор.

Изоҳ билдириш