12653

Эндиликда Ислом Каримов номидаги стипендия бериладими, унинг миқдори қанча?

Жамият 12 июль 9:25 804

Вазирлар Маҳкамасининг  23.06.2017 йилдаги 417-сон  “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўрнатилишича,  Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясини оладиган талабаларга “Ислом Каримов давлат стипендиясининг соҳиби” гувоҳномаси берилади, бу ҳақида Norma.uz хабар берди.

Эслатиб  ўтамиз, стипендия Президентнинг 25.01.2017 йилдаги ПҚ-2744-сон Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган. Батафсил – бу ерда.

 

Т/р

Талабалар тоифаси (хорижий талабалардан ташқари)

Миқдори

(бир ойда сўм)

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси стипендиатлари

ўртача стипендиянинг уч баробари миқдорида

2.

Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиялари стипендиатлари

ўртача стипендиянинг икки баробари миқдорида

3.

Олий ўқув юртлари талабалари

505 278

4.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабалар

548 340

5.

Давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-оналар васийлигисиз қолган болалар сирасига кирувчи талабалар

482 155

6.

Байналмилал бурчини бажаришда ярадор бўлиш, контузия, жароҳатланиш ёки касалланиш оқибатида ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчилар сирасига кирувчи талабалар

572 714

7.

Собиқ байналмилалчи жангчилар сирасига кирувчи талабалар

548 340

8.

Олий ўқув юртларида математика, амалий математика ва информатика, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар

549 906

9.

Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга стипендия белгиланганга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда назарда тутилади

Президентнинг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида фармонлари қабул қилиниши муносабати билан олий ўқув юртлари талабалари стипендияларининг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий ўқув юртлари талабалари стипендияларининг базавий миқдорларини ўзгартириш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан«Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Изоҳ билдириш