12211

Алишер Усмонов: “Ҳисобимда қанча пулим борлигини ўзим билмайман”

Жамият 7 июль 9:08 1 066

Россиянинг энг бой кишиларидан бири, USM Holdings компанияси асосчиси Алишер Усмонов ҳисобидаги маблағлар аниқ миқдорини билмайди, севимли аёлига атир совға қилади ва, умуман олганда,  қалбга чуқур кириб борувчи ибораларни кўп қўллайди. Rusbase Алишер Усмоновнинг интервьюларидаги кишида илҳом уйғотувчи энг қизиқарли ибораларни тўплади.

Пуллар – ё ютуқларинг мезони бўлади ёки аксинча, уларга қараб, омадсизлигинг ҳақида баҳо бериш мумкин.

Инсон, барча қарзларини қайтариш мажбурияти ҳиссини енгиб ўтмай туриб, пулларни хотиржам сарфлай олмайди.

Мен ўз ихтиёримсиз бизнесмен бўлганман

Қисқа муддат ичида бойлик тўплашга қарор қилдим, мақсадим – келгусида уни давлат ҳуқуқи соҳасидаги тадқиқотларга ҳомийлик тарзида сарфлаш эди. Бироқ, кейинчалик дастлабки қароримга қизиқиш қолмади.

Ҳаётда ҳар ким ўтиши лозим бўлган кўплаб мактаблар бор.

Бой бўлиш учун маълумотли бўлиш зарур, деб аниқ айта олмайман. Бироқ, маълумотли бўлсанг, бой бўлиш имкониятинг ошади.

Бизнесда худди спортдагидек – омад кучлиларга кулиб боқади.

Ёшлигимдаги хатоларимга ачинмайман, чунки уларнинг жазосини хўб тортдим.

Ҳеч нарса шунчаки бўлмайди.

Мен бой бўлиб туғилганман: ота-онам менга таълим ва тарбия беришган.

764855746

Бизнесдаги омадсизлик ҳар доим ҳам бизнеснинг омадсиз якун топишини англатавермайди.

Баъзида шерикдан айрилишни пулни йўқотишдан ёмонроқ деб ҳисоблайман.

Икки усулда яшаш мумкин: сен ё шерикларинг билан, ё кейинчалик шерикларингга айланадиган дўстларинг билан биргасан.

Қанчалик кўп улашсанг, шунчалик кўп ўзингга қайтади.

Илғор постиндустриал даврда, ҳаёт прагматизми IQдан устун келаётган замонда яшаётган бугунги кун ёшлари учун жамоада ишлаш асло зарур эмас.

Эришган ютуқларингга жамоавий ёндашув ҳаётни янада тўлақонли қилади.

Қайтара олишинг мумкин бўлганидан кўра кўпроқ қарз олмаслик керак. Мана шу тамойил муваффақият эркинлигини таъминлайди.

Бажарилиши гумон мажбуриятларни зиммангга олма, шунда ўсиш истиқболига эга бўласан.

Мамлакатимизда муваффақият ва имкониятлар ўлчови пул бўлиб қолди. Шу сабабли бойлар ҳам виждонли, оқил ва оқкўнгил инсонлар бўлиши мумкинлигига кўпчилик ишонмай қўйди.

Меҳнат қилиш ҳамманинг пешонасида бор. Меҳнатининг маҳсули ўлароқ бизнесмен бўлиш эса ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

Энг ёқимли харажат – китоб харид қилиш.

Бу дунёда албатта кимдир билан бўлашишинг лозим.

Маълум ёшга етганда, севимли аёлга совға олиш учун пул сарфлаш хуш ёқа бошлайди.

03a285ecccc5802bdf9ddde041d03f9f

Бизнесмен – бу амалиёт одами.

Пуллар нимададир сени эркин қилиши мумкин, лекин бошқа нарсада қарам қилиб қўяди.

Ишлаб топиш қўлидан келадиган одамлар пул сўраб мурожаат қилсалар, ғашимга тегади.

Оиламизда болаларга жуда кам пул беришга ҳаракат қиламан. Ота-онамиз бизларга аввало таълим ва тарбияни қолдирдилар, қолган барчасига ўзимиз эришдик.

Ҳозирда жон деб йиллик даромади бир неча юз минг доллар бўлган одамга айланган бўлардим. Шунда сен билан ҳеч кимнинг иши бўлмайди ва мутлақо эркин бўласан.

Агар виждонли бўлсанг, бойлик ва хайрли ишлар қила олиш имконияти сенга фақат роҳат бахш этади.

Ҳисобимда қанча пулим борлигини ўзим билмайман. Ғазначилик вазифасини бажарувчи кишим бор.

Шахсий харжларим оладиган даромадимчалик катта эмас.

Ўзимни мутлақо оддий одам деб ҳисоблайман. Ҳаёт тарзим ҳеч қачон қанча пул топишимга боғлиқ бўлмаган… нечадир юз минг, миллион, кимларнингдир сўзларига қараганда, нечадир миллиард топганимда ҳам.

large_8796

Ҳар доим бир хил, бир турмуш тарзида яшаганман. Биргина жиҳат ўзгарди: энди мен ўзимга қулай бўлиши учун қимматроқ ашёлар харид эта оламан.

Мен биргина иш – молия билан шуғуланаман. Молия бозорнинг турли воситалари орқали сени турфа соҳаларга олиб кирадиган фаолият саналади.

Мен муваффақиятли ёки муваффақиятсиз сармоя киритувчи молиявий инвесторман.

Сен ўзинг ўрганмаган соҳага пул тика олмайсан.

Юксак технологияларга сармоя киритар экансан, хоҳлайсанми-йўқми, илм-фанга алоқадор бўласан.

Бахт пулда эмас, балки бахтли бўла олиш қобилиятидадир.

Ҳар бир инсон бахтни ўзича тушунади ва у ҳар доим ҳам пул миқдорига боғлиқ эмас.

Биринчи навбатда мен, дўстлар орттириш имконини берган хислатларни тарбия этганлари учун, ота-онамдан миннатдорман. Дўстларимга эса, катта бизнесмен бўлишимга ёрдам берганликлари учун раҳмат.

 

 

 

Манба: Kommersant.uz

Изоҳ билдириш