12198

Эртага сенаторлар халқ олдида ҳисобот берадилар

Жамият | Ўзбекистон 6 июль 19:25 504

2017 йил 7 июл куни Олий мажлис Сенати раҳбарияти ва сенаторлар ярим йиллик фаолияти бўйича жонли эфирда халққа ҳисобот берадилар. Бу ҳақида Facebookда Халқаро Пресс клуб раиси Шерзод Қудратхожаев ўз саҳифасида изоҳ қолдирди.

Раҳбар ва мансабдорлар фаолияти ҳисобот бериш тизими орқали баҳоланиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган эди.

Жумладан, Ўзбекистон Прeзидeнти Кoнституция қaбул қилингaнлигининг 24 йиллигигa бaғишлaнгaн тaнтaнaли мaрoсимдaги мaърузaсида келаси йилдан бошлаб барча раҳбарлар халқ олдида ҳисобот беришларини маълум қилган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 15 декабрда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида аҳоли манфаатлари биринчи ўринга қўйилишига эътибор қаратган эди.
«Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган — шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам — шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан шу халқ. Шундай экан, биз биринчи навбатда ким билан мулоқот қилишимиз керак», — деб таъкидлаган эди президент.

Изоҳ билдириш