11922

Кимлар Ўзбекистон Президенти розилиги билан хизмат сафарига чиқади?

Жамият 5 июль 9:12 668

Эндиликда Судьялар олий кенгаши раиси ва унинг ўринбосари, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг хизмат сафари ҳам Президент билан келишилади. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Бундан ташқари,   Судьялар олий кенгаши судьялари, Биринчи Президент Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази раҳбарларининг хизмат сафарларини Президент девони тегишли хизматлари билан келишиш жорий қилинди.

Рўйхатдан Ташқи сиёсий тадқиқотлар бўйича Мувофиқлаштириш-таҳлил марказининг директори ва директор ўринбосари, давлат олий таълим муассасаларининг (ОТМ)  проректорлари, МХХ ОТМ раҳбарлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори ўринбосари, Конституциявий суд, Олий суд, ДСҚ масъул ходимлари чиқариб ташланди.

Президентнинг истиқболли ёш педагоглар ва илмий кадрлар малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармасининг Ижрочи директорининг хизмат сафари давлат раҳбари билан эмас, балки Президент девони Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари хизмати билан келишилади.

 

Изоҳ билдириш