11863

ОТМЛар 5 баллик баҳолаш тизимига ўтиши мумкин

Жамият 4 июль 14:43 510

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларида билимларни баҳолашнинг беш балли тизимига қайтиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида душанба куни Халқаро пресс-клубда вазирнинг биринчи ўринбосари Дилмурод Набиев маълум қилди.

Олийгоҳларда битта дарс жараёни 80 дақиқани ташкил этса, хонага декан ёки бошқа ходимларнинг давомат қилиш учун кириши оқибатида 15-20 дақиқа йўқотилади. Бу текширувлар талабанинг дарс давомида етарли билим олишига тўсқинлик қилади.

Яна бир муаммо – ўқитувчилар иш вақтидан сўнг давомади паст талабанинг ҳолатини текшириш учун уйма-уй юришади. Бу каби ҳолатларга албатта, ўзгартириш киритишни мақсад қилганмиз. Президентимиз қайд этганларидек, ўқитувчилар ўз фаолияти ва илмий изланишлари билан банд бўлиши кераклигини таъкидланди.

«Маълумки, бизда 100 баллик рейтинг тизими амалда. Оралиқ ва якуний баҳоларни тўлдириш эса кўп вақтни талаб қилади. Ҳозирда биз одатий беш баллик тизимга ўтишни кўриб чиқаяпмиз», — деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Изоҳ билдириш