11812

«Ўзбекнефтгаз» тизимида 12 минг ходим қисқартирилади

Жамият 4 июль 10:46 486

Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни нефть ва газ саноатининг бошқарув тизимини ривожлантириш борасидаги қарорга имзо чекди. Бу ҳақида «Prezident.uz» сайтига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Бир қатор ташкилотлар бирлашиш йўли орқали қайта ташкил этилади, бошқалари эса «Ўзбекнефтгаз» ва унинг акциядорлик жамияти таркибидан алоҳида ташкилот сифатида чиқарилади.

«Ўзтрансгаз» минтақалараро унитар корхоналарининг 6 та базаси қошида 14 та газ таъминотининг ҳудудий филиаллари, «Ўзнефтмаҳсулот»нинг 23 та унитар корхоналари базаси қошида эса, нефть маҳсулотларининг реализациясини амалга оширувчи 15 та МЧЖ шаклидаги минтақавий ташкилотлар ташкил этилади. Шу билан бирга туман ва шаҳар газ таъминоти филиалларининг туманлараро газ таъминоти участкалари, шунингдек, нефть маҳсулотларини сақлаш ва реализация қиладиган паст рентабелли объектлар сони оптималлаштирилади.

«Ўзбекнефтгаз» ва унинг акциядорлик жамияти таркибига кирувчи ташкилотларнинг ўзгартириш хулосаларига кўра, 12 минг ходимни қисқартириш кўриб чиқилмоқда. Ишдан бўшатилган ходимларнинг ишга жойлашишида кўмак берилиши лозим.

«Ўзбекнефтгаз»нинг олдига нефть ва газ саноати структурасини чуқур ўзгартисиҳ, маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, шунингдек, аҳолининг нефть ва газ маҳсулотларига бўлган иқтисодий эҳтиёжини қондиришдан каби вазифалар қўйилган.

«Ўзтрансгаз» АК зиммасига эса мамлакат истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини асосий газ қувурларининг транспорт тизимини ва газ тақсимоти тармоқларини такомиллаштириш орқали таъминлаш мақсади қўйилган.

Изоҳ билдириш