11766

10-11-синфлар очилган мактаблар бошқа мактаб ўқувчиларини қабул қилмайди

Жамият | Ўзбекистон 3 июль 22:56 552

Кеча Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Мажлисда халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов 10-11-синфлар тажриба тариқасида гуманитар ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактабларда очилишини таъкидлади.

«Янги очилган 10-11-синфларда фақатгина ушбу тажриба қўлланиладиган мактаб битирувчилари ўқишлари мумкин, яъни 10-11-синфлар очилмайдиган бошқа мактаб ўқувчилари ушбу мактабларга ўта олмайдилар», — дейилган хабарда.

Вазирнинг ушбу қарорига мувофиқ мактаб директорларига 10-11-синфларга бошқа мактаб ўқувчиларини қабул қилмасликлари ҳақида кафолат хати ёзиб беришга кўрсатма берилди.

Шунингдек, йиғилишда 3 июлдан бошлаб шаҳардаги барча коллеж ва лицейларда, одатдагидек ҳужжат қабул қилиш бошланиши ҳам айтиб ўтилди.

Изоҳ билдириш