11627

Қўшимча контракт миқдорлари тасдиқланди, энг қиммати – 25 баробар!

Жамият | Ўзбекистон 2 июль 14:48 631

Ўшбу ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш…” ҳақидаги 393-сонли қарорига асосан, кириш бали етмаган абитуриентлар ҳам талабалар сафига қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Янги қабул қилинган қарорга кўра, кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар қўшимча тўлов-контракт асосида қабул қилиниши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, қабул квоталари чегарасига 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун қуйидаги тўлов пули белгиланган эди:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар;
1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;
2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;
3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар.

Давлат комиссиясининг тартибига мувофиқ, барча таълим соҳаси ва таълим йўналишлари бўйича 4 баллдан ортиқ балл етмаган, энг юқори баллнинг 30% (68,0 балл)дан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун қуйидаги тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди:

Тўлов-контракт миқдоридан 10 баравар — қуйида тилга олинмаган барча олий ўқув муассасаларида;

15 баравар — чет тиллари, таржимонлик, тарих, жаҳон сиёсати, Шарқ фалсафаси, социология, психиология, журналистика, энергоаудит, нефт-газкимё саноати, ахборот тизимлари, компьютер графикаси, телекоммуникация, радиоэлектрон қурилмалар, махсус ёритиш технологиялари, ижтимоий таъминот, меҳмонхона хўжалиги, туризм, транспорт, логистика, авиадиспетчерлик иши;

20 баравар — иқтисодиёт, менежмент, кичик бизнес, маркетинг, божхона иши, молия, банк иши, солиқ, бухгалтерия, жаҳон иқтисодиёти, суғурта иши, пенсия иши, статистика, Баҳолаш иши, кадрлар менежменти, корпоратив бошқарув, давлат бюджети, барча тиббий мутахассисликлар;

25 баравар — юриспруденция, юриспруденция (ислом ҳуқуқи).

Эслатиб ўтамиз, ушбу оширилган контракт миқдори фақат биринчи йил учун тўланади. Кейинги йилларда ҳамма қатори оддий миқдордаги контракт тўланади.

Юриспруденция йўналиши бўйича қўшимча-контрактда ўқиш истагини билдирганлар биринчи ўқув йили учун 25 баравар миқдорида контракт тўлаши лозим бўлади. Бу бугунги кунда 246 млн. 250 минг сўмни ташкил этмоқда.

Маълумотлар юрист ва блогер Xushnudbek.uz саҳифасидан олинди.

Изоҳ билдириш