11438

Наманган шаҳри марказидаги гилам дўкони бутунлай ёниб кетди (фото ва видео)

Жамият 29 июнь 16:11 551
28 июнь, чоршанбага ўтар кечаси Наманган шаҳри марказидаги Амир Темур кўчасида жойлашган «Самертекс гиламлари» дўконида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири хабар берди.
alt

Хабар қилинишича, қатта ҳудудни қамраб олган аланга тонгга яқин қийинчилик билан бартараф этилган. Гилам сотувига ихтисослашган йирик савдо нуқтаси бутунлай ёниб кетган. Унинг ёнида жойлашган «Технопарк»нинг дўконга туташ ҳудудлари ҳам ёнғиндан зарар кўрган.

alt

Ёнғинга электр қисқа туташуви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Бу Наманган шаҳрида гилам дўконларидаги ёнғин билан боғлиқ яқин муддат мобайнидаги иккинчи ҳолат. Шу йил 16 февраль куни «Самантеп гиламлари» дўконида ҳам катта ёнғин келиб чиққанди.

Изоҳ билдириш