11429

Пойтахтда яна бир фоҳишахона аниқланди

Жамият 29 июнь 15:08 359

2017 йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 20:10ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Мафтуна Рахманбердиева (анкета маълумотлари ўзгартирилган) Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 250.000 сўм пул эвазига фуқаро «А» ва «Г» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақида Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Изоҳ билдириш