10988

Бош вазир ўринбосари халқ билан газ ва электр таъминоти масаласида юзма-юз учрашувлар ўтказади

Жамият 23 июнь 17:30 608

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов газ ва электр таъминоти соҳасидаги қатор муаммоларни ҳал қилиш борасида халқ билан юзма-юз учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида ёқилғи-энергетик ресурслар, электр қуввати, таъмирлаш ва трансформаторларнинг барқарор ишлаши, табиий газ таъминоти, чекка ҳудудларга эса суюлтирилган газ ва кўмир етказиб бериш масалалари ўз вақтида ҳал қилиниши учун Ибрагимов зиммасига халқ билан учрашиш топшириғини юклаган.

Ўзбекистон раҳбари аҳолидан шикоятлар тушадиган тақдирда, Ибрагимов ва тегишли тузилмалар раҳбарлари ҳар бири шахсий жавобгарлик олиб боришларини қайд этиб ўтган.

Бош вазирнинг яна бир ўринбосари — Очилбой Раҳматов ҳам республика бўйлаб сафарга чиқиши қўшимча қилинмоқда. Раматов вилоят, шаҳар ва айниқса, қишлоқларда ижтимоий соҳадаги объектлар, мактабгача таълим ва ўқув масканлари, кўп хонадонли турар-жойлар куз-қиш мавсумига қанчалик тайёрлигини текширади.

Раматов, шунингдек, маҳаллий автомобил йўлларининг тартибга келтирилгандан кейинги ҳолати, лифтлар, маҳаллаларга қарашли ҳудудларда санитария ҳолатини текшириши айтилмоқда.

Изоҳ билдириш