10958

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига раис тасдиқланди

Жамият 23 июнь 16:38 516

Абдуллоев Камол Талатович Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раиси лавозимига тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамаси 21 июнда бу ҳақида қарор чиқарди, деб хабар беради ҳукумат портали.

Президентнинг 1 июндаги қарори билан ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси тузилади. Уюшма таркибида МЧЖ шаклида Ёнғоқчилик илмий-тадқиқот маркази, Ёнғоқ логистика маркази, «Sag agro МТП» МЧЖ, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ҳудудий «Ёнғоқагро» МЧЖ ташкил этилади.

Изоҳ билдириш