10952

ТИВ — Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик касалхонага ётқизилган

Жамият 23 июнь 16:17 356

Ўзбекистон ТИВ Қозоғистондаги ЙТҲда жароҳатланган ўзбекистонликларга Ақтўбе вилояти Айтекебий туман “Комсомол” посёлкасида тиббий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди. Енгил жароҳатланган фуқаролар эса руҳий қайта тиклаш жараёнидан ўтмоқда, дейилади вазирлик консуллик бошқармаси ахборотида.

Ҳодиса оқибатида Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Фавқулодда вазиятлар департаментида махсус алоқа телефонлари очилган: +7 713-256-29-62. Шунингдек, Ақтўбе вилояти ҳокимлиги томонидан туман касалхонаси қабулхонаси телефон рақами тақдим этилган: +7 713-392-14-97.

ЙТҲ оқибатида касалхонага ётқизилган беш нафар ўзбекистонлик рўйхати: Холматов Исломжон Одимович 30.05.1981 йилда туғилган, Тоғаев Исмоил Абдуллаевич 01.03.1980 йилда туғилган, Носиров Ғуломжон Абдужаббарович 25.09.1980 йилда туғилган, Хўжаев Шермонат Ҳурмонотович 02.03.1988 йилда туғилган, Насипов Олимжон Абдихолидович 12.11.1977 йилда туғилган.

Эслатиб ўтамиз, 22 июнь куни Самара — Чимкент трассасининг 946-километрида, Қорабутоқ посёлкасидан 20 километр узоқликда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Автобусда 52 киши — 50 нафар ўзбекистонлик ва 2 нафар Қозоғистон фуқароси бўлган. Ҳодиса оқибатида 9 киши ҳалок бўлди ва 18 киши жароҳатланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлган 9 нафар ўзбекистонликнинг рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда келтирилганларнинг 3 нафари Фарғона, 2 нафари Наманган, 2 нафари Андижон, бир нафари Сурхондарё ва яна бири Жиззах вилоятидан.

Изоҳ билдириш