10886

Тошкент шаҳар ИИБ томонидан 7 кун ичида 26 та жиноят фош этилди

Жамият 23 июнь 12:16 352

Кеча Тошкент шаҳар ИИБда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Жиноятчиликнинг олдини  олиш ва профилактика куни”деб эълон қилингани муносабати билан ўтказилган тадбирлар юзасидан маълумотлар берилди.

Унга кўра, 2017 йилнинг 15 июнь кунидан 22 июнь кунига қадар Тошкент шаҳар ИИБ соҳавий хизматлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги профилактикаси хамда содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш борасида 9 йўналишда тадбирлар амалга оширилган.

Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида ҳафта давомида 26 та шундан:

1 та – қотиллик,

1 та – оғир тан жароҳати етказиш

2 та – босқинчилик

1 та – талончилик

11 та – ўғирлик,

2 та – безорилик

8 та – фирибгарлик жиноятлари фош этилган.

Шунингдек, йил бошидан 1076 нафар, ой бошидан 100 нафар, шундан, ҳафта давомида 32 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланган.

Бундан ташқари, йил бошидан 350 нафар шахс бедарак йўқолган сифатида рўйхатга олинган бўлиб, тезкор-қидирув тадбирлар натижасида йил бошидан 269, ой бошидан 20, ҳафта давомида эса 7 нафари аниқланиб яшаш жойларига кайтарилган.

Изоҳ билдириш