10712

Дераза ойнаси орқали «Samsung» ўғирлаган аёл қўлга олинди

Жамият 22 июнь 12:42 332

2017 йилнинг 16 июнь куни тахминан соат 10:00 ларда Нарзуллаева Зилола Мурадулла қизи, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Исматуллаев Махмудга тегишли хонадоннинг дераза ойнаси очиқ ҳолатда қаровсиз қолганлигидан фойдаланиб, “Samsung Ace4 Lite» русумли уяли телефонини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исми ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.
Диққат !!!
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.
Изоҳ билдириш