10669

Россия нега Ўзбекистондан жўнатилган 19 тонна помидорни қабул қилмади?

Жамият 22 июнь 9:27 629

«Россельхознадзор» Новосибирск бўлими Ўзбекистондан келтирилган 19 тонна помидорни қабул қилмади. Бу ҳақида UzNews хабар бермоқда.

Лаборатория текширувлари натижасида Ўзбекистондан юборилган помидорларда Жанубий Америка томат куяси борлиги маълум бўлди.

19 тонна помидор Ўзбекистондан фитосанитария сертификати билан юборилган эди, аммо лаборатория текширувлари ўтказилганда помидорлар зарарланганлиги маълум бўлди

Зарарланган маҳсулотларни Россия ҳудудида фойдаланишга тақиқ қўйилган.

Изоҳ билдириш