10615

Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси ўзгарди

Жамият | Ўзбекистон 21 июнь 18:26 1 031

Қурбанов Миршод Махмудович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

«2017 йил 20 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3072-сон қарорига мувофиқ Қурбанов Миршод Махмудович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча шунингдек, Қосимов Рустам Собирович — Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари — Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланган эди.

Изоҳ билдириш