10610

Тўланмаган жарималар бўйича аёллар эркаклардан ўзиб кетди

Жамият | Ўзбекистон 21 июнь 14:52 398

ИИВ кўп маротаба ЙҲХ қоидаларини бузган ва жаримадан тўлашдан бош тортувчилар рўйхатини эълон қилди. Унга 215 нафар ашаддий қоидабузар жисмоний шахслар киритилган. Қизиғи шундаки, рўйхатнинг биринчи уч қаторини автомобилчи аёллар эгаллаган.

Биринчи ўринда — Камалова исмли Spark ҳайдовчиси бўлиб у 23та жарима учун қарздор. Иккинчи ўринда — 20 маротаба жаримага тортилган Садикова исмли яна бир Spark ҳайдовчиси. Учинчи ўринда эса 17 марта жаримага тортилган — Қурбонова исмли Spark ҳайдовчиси.

ИИВ хабарига кўра, эркаклар бу борада аёллардан орқага қолган Архаров ва Малышев исмли Matiz ва ГАЗ-31029 автомашиналари эгалари тўртинчи ва бешинчи қаторларни эгаллашган. Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 15 мартидан бошлаб Тошкентнинг 115 чорраҳасида ЙҲХ қоидаларини бузиш ҳолатларини фото ва видеоқайд қилиш камералари ишга тушган эди.

Изоҳ билдириш