10413

Хайбулла Маматқулов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Жамият 20 июнь 9:59 1 132

16 июнь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокими Хайбулла Маматқулов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақида Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида хабар берилди.

Маълум бўлишича, Х.Маматқулов туман аҳолиси билан тизимли равишда самарали алоқа ўрнатмаган, фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларга эътиборсизлик билан қараб келган ҳамда бу борада ҳокимлик тизимида ишларни лозим даражада ташкил эта олмаган.

Собиқ ҳоким аҳолини қийнаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида уларни ҳал этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсатиш масаласида жиддий камчиликларга йўл қўйган. Бу борада унда талабчанлик етишмаслиги, сусткашлик қилиб келгани туфайли туман фаоллари ва аҳолиси орасида Х.Маматқулов фаолиятига нисбатан эътирозлар ортиб борган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Х.Маматқуловга юқорида кўрсатиб ўтилган жиддий камчиликлари учун бир неча бор интизомий чоралар кўрилган. Лекин у бундан тегишли хулоса чиқармаган ва ҳудуд аҳолиси муаммоларини ҳал этиш юзасидан зарур амалий чоралар кўрмаган.

Х.Маматқулов Шўрчи тумани ҳокими сифатида 2012 йил 6 февралдан ишлаб келаётган эди.

Изоҳ билдириш