10399

Ўзбекистондаги барча мактабларда 9-синфдан кейинги таълим борасида сўровнома ўтказилади

Жамият 20 июнь 9:08 299

Халқ таълими вазирлиги томонидан кенг жамоатчиликнинг таълим тизими, хусусан 9-синфдан кейинги таълим борасида фикри ўрганилмоқда.

18 июнь куни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилди. 20 июнь куни республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналарининг бу масалада фикри ўрганилади.

Ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади, деб хабар қилади вазирликнинг ахборот хизмати.

Изоҳ билдириш