10315

Тошкент шаҳри ҳудудида бир суткада 13 та ёнғин содир бўлди

Жамият 19 июнь 11:52 332

17 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 13 та ёнғин содир бўлган, деб хабар қилади пойтахт ИИББ.

Умумий майдони 1558 кв.м ташкил этган ёнғинларда фуқаролар тан жароҳати олмаган.

Ёнғинлардан 9 таси (1525кв.м.) чиқинди, шох-шабба ва қуриган ўтлардан келиб чиққан. Шунингдек, 1 та ёнғин аҳоли турар жойларида (10 кв.м), 1 та ёнғин ташкилотда (3 кв.м) ва 2 та ёнғин гаражларда (20 кв.м) содир бўлган.

Изоҳ билдириш