31313

Трамп муҳожирларни танлаб олиш бўйича махсус марказ ташкил қилди

Дунё 7 февраль 16:04 510

АҚШ президенти Доналд Трамп мигрантларни ва визани олмоқчи бўлганларни танлаш бўйича янги миллий марказ жорий этишни тасдиқлади. Бу ҳақида Оқ уй сайтида хабар берилган.

«Федерал ҳукумат турли вазирликлар ва ижроия идоралари миллий хавфсизлик, чегара хавфсизлиги, ички ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган шахсларни аниқлаш учун разведка ва бошқа ахборотларни мувофиқлаштириш ва ишлатиш усулларини яхшилаши керак. Ушбу мақсадга эришиш мақсадида АҚШ ҳукумати миллий хавфсизлик билан боғлиқ муассасаларда маълумотларни ишлатишга мукаммал ёндашувни ишлаб чиқиши керак», — деб изоҳ келтиради РИА Новости.

Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс янги марказ мақсадлари ҳақида баёнот берди.

«Ҳозирги федерал ҳукумати томонидан мигрантларни ташлаш бўйича ишлар тизимсиз олиб борилмоқда. Бу ўз навбатида ҳозирги кунда мавжуд бўлган таҳдидларга кураш имкониятларимизга тўсқинлик қилмоқда. Танлов бўйича миллий марказ бу фаолиятни яхшироқ мувофиқлаштиради, амалдорлар учун давлатимизга кирмоқчи бўлган террорчи ва жиноятчилар тўғрисида разведка маълумотларини яхшироқ фойдаланишга имкон беради», — деди Сандерс.

Сандерс янги марказ фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари бузилмаслигига ишонтирди.

Янги марказ Ички хавфсизлик вазирлиги, Давлат департаменти, Адлия вазирлиги ва Миллий разведка идораси доирасида ташкил қилинади. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ярим йилдан кейин тақдим этилади.

Трамп бир неча марта терроризм ва жиноятчиликдан ҳимояланиш мақсадида АҚШда мигрантларни танлаш бўйича мукаммал тизимни жорий этиш кераклиги тўғрисида фикр билдирганди.

Изоҳ билдириш