Жанубий Корея етакчиси Мун Чже Ин КХДР расмий раҳбари Ким Ён Нам билан учрашади, деб хабар қилди РИА Новости.
Шу билан бирга маъмурият вакиллари КХДР билан юқори алоқадаги музокаларга тайёрлигини қайд этиб ўтишган.
Илгарироқ Шимолий Корея Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида ўтказиладиган Олимпиадага мамлакат делегацияси парламент раиси, мамлакатнинг расмий раҳбари Ким Ён Нам раҳбарлиги остида боришини расман тасдиқлаган эди. Конституция бўйича КИМ Ён Нам КХДР раҳбари лавозимини эгаллайди, мамлакат етакчиси Ким Чен Ин эса Шимолий Кореянинг олий раҳбари ҳисобланади.Пхенчхандаги Олимпиада ўйинлари 9-25 феврал саналарида бўлиб ўтади. Унда Шимолий Кореядан спортчилар иштирок этади.