Россия махсус қўшнлари Сурияда 31 декабрь куни Россия ҳарбий базасига ҳужум уюштирган диверсион гуруҳни йўқ қилишди, Бу ҳақида РИА новости хабар берди.
“Диверсион гуруҳнинг жойлашган жойи (базаси) Идлиб вилоятнинг ғарбий чегарасига яқин жойда эканлиги аниқланди. Террорчилар у ерга етиб келганидан кейин, бир микроавтобусдан иккинчисига ўтиш вақти, аниқ нишонга олувчи “Краснополь” снаряди ёрдамида йўқ қилинди”, — дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу махсус операцияни амалга оширишда Россия махсус қисмларининг ва ҳарбий разведкасининг турли даражадаги кучлари ишга солинган.