Ижтимоий тармоқларда айланаётган расмлардан Юнусободда қурилаётган метрополитен йўналишида бахтсиз ҳодиса юз берган кўринади.
Маълум қилинишича, ерни бурғилаш жараёнида ер ўпирилиб тушган. Ҳозирда ўпирилган ер остида қолганларни қутқариш ишлари олиб борилаётгани хабар қилинмоқда.
Воқеа жойида тез тиббий ёрдам машиналари ва қутқарувчилар бригадалари ишлашмоқда.
Жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида хеч қандай маълумот берилмаган. Мутасадди ташкилотлардан юқоридаги ходиса юзасидан расмий хабар кутиб қоламиз.