Россия Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова мухолифатчи Алексей Навальний судланганлиги туфайли, Россия президентлигига бўлғуси сайловларда ўз номзодини қўя олмаслигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Аввалроқ Россия МСК раиси ўринбосари Николай Булаев «Кировлес» иши бўйича ҳукм устидан шикоят аризаси берилмагунича, Алексей Навальний айни пайтда сайловларда номзод сифатида иштирок эта олмаслигини айтган эди.