9647

Эрон: “ИШИДга Америка асос солган”

Дунё 13 июнь 13:42 442

Эроннинг диний етакчиси Оятуллоҳ Хоманаий душанба куни давлат расмийлари билан учрашувда АҚШни Яқин Шарқдаги бошбошдоқликлар “манбаи” деб атади. Бу ҳақида Reuters ахборот агентлиги маълум қилмоқда.

“Сиз ва сизнинг жосусларингиз Яқин Шарқдаги бошбошдоқликлар манбаи ҳисобланасиз… «Ислом давлати»ни ким тузди? Америка … Американинг «Ислом давлати» билан олиб борётган кураши – ёлғон”, деди Хоманаий давлат амалдорлари билан учрашувда.

У, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг яқинда Саудия Арабистонига ташрифи чоғида айтган “Теҳрон террорчилик ҳомийси” деган иддаосига ўз муносабатини билдириб ўтди:

“АҚШ Саудия билан бир даврада турган ҳолда демократия ҳақида гапириши ва Эронни айблаши – бу ҳақиқатда кулгили ҳолат”.
“Бугунги кунда ИШИД Сурия ва Ироқдаги ўз ҳудудларидан силжиб, бошқа мамлакатларга қараб интиляпти – Афғонистон, Покистон ва ҳатто Филиппин ва Европа мамлакатлари томон”, дея Эрон раҳбари АҚШни Европада сўнгги вақтларда кўплаб содир бўлаётган террорчилик актларида айблади.

“Бу (Ғарб давлатларининг) ўзлари алангалатган ва эндиликда ўзларига қарши юзланган оловнинг ўзидир”.

Бундан ташқари, Хоманаий мамлакатнинг Қўшма Штатлар билан узоқ йиллар давомида яхши муносабатда бўлмай келаётганининг асосий сабабига тўхталиб ўтди:

“Америка террорчиларни дастакловчи мамлакат… Шунинг учун ҳам биз улар билан муносабатларимизни яхшилай олмаймиз”.

Изоҳ билдириш