9574

Хабаровск аэропортида Ўзбекистондан келтирилган 71 кг мева мусодара қилинди

Дунё 13 июнь 8:57 321

Россиянинг Хабаровск аэропортида «Россельхознадзор» мутахассислари Ўзбекистондан етиб келган йўловчиларнинг юкларини кўздан кечирди, натижада қарийб 71 килограмм олиб кириш тақиқланган маҳсулот топилди, деб ёзади «Kp.ru».

Қўл юкида одамлар олма, майиз, туршак, янги узилган гилос, ўрик, қовун олиб кирган.

Карантинли маҳсулотларни Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон республикаларидан олиб кириш учун вақтинчалик чекловлар 2012 йил апрелидаёқ жорий этилган эди. Бунга карантинли маҳсулотларда Россия учун карантинли объектлар ва Россия ҳудудида зарарли организмлар тарқалиб кетиш хавфи тизимли равишда аниқлангани сабаб бўлган эди.

Мусодара қилинган маҳсулотларнинг барчаси Хабаровск аэропортида йўқ қилинади.

Изоҳ билдириш