9493

Навальний тарафдорлари Россияда коррупцияга қарши норозилик акцияларини бошлашди

Дунё 12 июнь 14:33 260

Россия Федерациясининг Узоқ Шарқида Россия Кунида коррупцияга қарши акцияларда норозилик намойишлари бошланди. У Алексей Навальний тарафдорлари томонидан ташкил этилди. «ОВД-Инфо» маълумотига кўра, Владивостокда камида 11 киши қўлга олинган, vl.ru нашри 20 инсон қўлга олингани ҳақида хабар берган.

Владивостокдаги коррупцияга қарши акция «казаклар маданияти фестивали» билан бир вақтда бўлиб ўтди. Навальнийнинг Владивостокдаги штаби раҳбари Юрий Кучин куни кеча полиция томонидан қўлга олинди: унинг сўзларига кўра, судда уни казаклар акциясини ташкил этишда айбдор, деб топишган ва 20 минг рубллик жаримага тортишди.

Благовешенск шаҳрида (Амурск вилояти) яна камида тўрт киши қўлга олинди. Шаҳар маъмурияти тадбирни ўтказишга рухсат беришдан бош тортди.

Благовешенскдаги фаоллардан бирини қўлидаги плакат сабаб қўлга олишган бўлса, Владивостокда эркак «Димон, нари кет» ёзувли плакати учун ушланди.

Бош прокуратура эса тунги матбуот хабарномаси орқали москваликларни «Москва шаҳрининг Тверь кўчасида рухсат олинмай ташкиллаштирилган ҳар қандай тадбир – қонунни тўғридан тўғри бузиш экани» ҳақида огоҳлантирди.

11 июнь куни кечқурун эса Навальний Тверь кўчасидаги митингни вақтга кўчирди. Унинг айтишича, шаҳар ҳокимлиги унга яширин босим ўтказган ва фондга товуш ускуналаридан фойдаланишга рухсат бермаган.

Изоҳ билдириш