9279

Путин: Террористларга қарши кураш муросасиз руҳда бўлиши керак

Дунё 9 июнь 16:49 385

Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммити вақтида иштирокчи давлатлар раҳбарларига қарата терроризмга қарши биргаликда курашиш зарурлиги ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, терроризм билан кураш комплекс характерга эга бўлиши ва барча мамлакатлар конструктив бирлашиш йўлидан бормоғи лозим, деб ёзмоқда Риа новости нашри.

Россия президенти чегараларнинг хавфсизлигини таъминлаш ШҲТ фаолияти учун муҳим ҳисобланиши, айни кунда «терроризм ва экстремизмнинг янги тўлқини» ташкилот олдига муҳим вазифалар қўйишини таъкидлаган.

«Аввал ҳам бир неча марта айтганимдек, бу ёвузликка қарши фақат барча кучларни бирлаштирган ҳолда қатъий ва ҳалол курашиш мумкин. Террористларга қарши кураш муросасиз руҳда бўлиши керак», — деган Путин.

У терроризм ғояларига қарши кураш давомида бундай ғояларнинг келиб чиқишининг ижтимоий ва иқтисодий сабабларини ўрганиш, бунда эса ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг аҳамияти ортиши ҳақида қўшимча қилган.

Изоҳ билдириш