8745

Путин 15 июнда тўғридан-тўғри эфирда қатнашади

Дунё 5 июнь 11:59 294

Кремл матбуот хизматининг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин иштирокидаги анъанавий телекўприк 15 июнь куни эфирга чиқади.

Аввалги йилларда бўлгани каби бу сафарги дастур ҳам давлатга қарашли асосий электрон ОАВ: «Биринчи», «Россия 1», «Россия 24» телеканаллари ҳамда «Маяк», «Вести FM» ва «Россия радиоси» радиостанциялари орқали эфирга узатилади.

Бу Путин иштирокидаги ўн бешинчи телкўприк бўлади. Россия раҳбари тўғридан-тўғри эфирда турли шаҳарлардаги фуқароларнинг саволларига жавоб қайтаради.

2013 йилда телекўприк рекорд даражада – 4 соат 47 дақиқа давом этган эди.

 

Изоҳ билдириш