8700

Лондон полицияси одамларга ҳужум қилган 3 нафар террорчини йўқ қилди

Дунё 4 июнь 13:13 348

Буюк Британия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Британия пойтахтида якшанбага ўтар кечаси терактлар содир этган террорчиларни отиб ўлдиришди, деб хабар берди РИА Новости.

Лондон марказида якшанбага ўтар кечаси иккита террорчилик ҳодисаси содир этилди. Лондон кўпригида микроавтобус пиёдалар устига бостириб борилди, Боро бозорида эса пичоқ билан қуролланган шахс одамларга ҳужум қилди.

Полиция вакили Марк Роули айтишича, соат 22.08 да Лондон кўпригида машина одамларни босиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Сўнгра ундан ов пичоғи билан қуролланган уч киши тушиб, ўша атрофда жойлашган Боро бозорида одамларга ҳужум қилишган.

Оқибатда 6 киши ҳалок бўлди, 30дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди. «Полициячилар уч нафар шахсни отиб ўлдиришди. Бу полицияга биринчи қўнғироқ келиб тушганидан сўнг 8 дақиқа ўтиб юз берди», — деди Роули.

Илгарироқ ОАВ террорчилар беш киши бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Шунингдек, теракт иштирокчилари эгнида сохта ҳудкушлар нимчаси бўлганлиги аниқланди. Бу Буюк Британияда кейинги 2,5 ой ичида юз берган учинчи террорчилик ҳаракатидир.

Изоҳ билдириш