8607

Путин Сноуден ҳақидаги фикрини ошкор қилди

Дунё 2 июнь 15:21 394

Россия президенти Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида айтиб ўтдики, у Америка махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуденни хоин деб ҳисобламайди ва  ўзининг хавфсизлик хизматига ишонишини маълум қилди. Суҳбатдан парчалар Hollywood Reporter журналида босилган.

«Бу гап тўғри эмас. Сноуден — хоин эмас. Унинг ҳаракати ўз мамлакати манфаатларига хиёнат эмас, у бошқа бир давлатга ўз халқига зарар етказувчи маълумотларни етказгани йўқ. У нима қилган бўлса, барчасини ошкора амалга оширди», — деган Путин.

Шу билан бирга Россия президенти Сноуденнинг ҳаракатларини оқламаслигини билдирган. Шу билан бирга у Миллий хавфсизлик агентлиги мамлакат фуқаролари ортидан бу даражада кузатув олиб бормаслиги керак бўлгани ҳақида гапириб, ўз навбатида Сноуден бу маълумотларни ошкор этиши ҳам тўғри бўлмаганини қайд этган.

Оливер Стоун Россия президентига нисбатан беш марта суиқасд қилишга уринишганидан хабардорлигини айтди. «Аммо бу Фидель Кастрога уюштирилган суиқасдлардек кўп эмас. Менимча у бундай вазият билан 50 мартача тўқнаш келган», — деди режиссёр.

Владимир Путин бунга жавобан Фидель Кастро билан суиқасд мавзусида суҳбатлашганини айтди. Россия президенти сўзларига кўра, Куба собиқ раҳбари унга «доим ўз хавфсизлиги билан шахсан шуғуллангани учун» тирик эканлигини айтган.

«Мен ўз ишимни қиламан. Хавфсизлик ходимлари эса ўз ишини қилади, ва ҳозиргача улар буни анча муваффақиятли амалга ошириб келмоқда», — дея қайд этди Путин.

У ўз соқчиларига ишонишини таъкидлади.

Изоҳ билдириш