8528

ОАВ: Филиппин пойтахтида портлаш ва отишма овозлари эшитилди: ярадорлар кўп

Дунё 2 июнь 8:48 287

Филиппин пойтахти Манила шаҳридаги Resorts World Manila курорт комплекси ҳудудидан попртлаш ва ўқ овозлари эшитилмоқда. Mаълум бўлишича, юз берган отишма оқибатида 25 киши яраланди. Бу ҳақида «news liga» хабар бермоқда.

Филиппиндаги Қизил ярим ой жамияти вакилига кўра, шифохонага камида 25 киши олиб келинди.

ABS-CBN телеканалининг гувоҳларнинг сўзларига асосланиб хабар беришича, қора кийимли ва ниқобли одамлар меҳмонхона козиносининг ўйин столларини ёқиб юборишган.

AFP агентлиги ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганини хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Филиппиннинг Марави шаҳрининг бир қисмини ИШИД жангариларидан озод қилиш операцияси бир неча кундан бери давом этмоқда.

Изоҳ билдириш