8524

Россия президенти сайловлари ҳақидаги қонунга янги ўзгартиришлар киритилди

Дунё 2 июнь 8:37 320

Россия президенти Владимир Путин президент сайловлари ҳақидаги қонунга киритиладиган ўзгартиришларни тасдиқлади. Тегишли ҳужжат аввалроқ Давлат думаси томондан қабул қилинган ва Федерация кенгаши томондан маъқулланган.

Ўзгартиришлар сайловларни ташкиллаштириш ва сайлов кампаниясини ўзгартиришга тааллуқли бўлади. Шунингдек, Путин сайловчига исталган сайлов участкасида овоз бериш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномаларнинг бекор қилиниши ҳақидаги қонунни имзолади.

Ўзгартиришлар пакети сайлов участкаларини ташкил этиш, номзодларни таклиф қилиш ва рўйхатга олиш, сайловолди ташвиқоти ўтказиш, сайловларни молиялаштириш қоидаларига аниқлик киритади. Ҳужжат овоз бериш хоналарида видеокузатув ва тасвирни намойиш қилишга рухсат беради.

Овоз бериш куни бошқа жойда бўлган сайловчи маҳаллий сайлов комиссиясига айни вақтда бўлган жойи бўйича ўзини сайловчилар рўйхатига киритиш ҳақидаги аризани бериши мумкин. Агар бундай одам овоз бериш куни яшаш жойи бўйича сайлов участкасига сайлов бергани етиб кела олса, унда сайлов участкаси комиссия қарори билангина овоз бера олади. Бунда комиссия сайловчи аризада кўрсатган жойи бўйича овоз бермаганига ишонч ҳосил қилиши лозим.

Бундан ташқари, янги қонунга кўра бир мартадан кўпроқ овоз берганлик ва сайлов ўтиши билан боғлиқ бошқа қоидабузарликлар учун жарима миқдори оширилади.

Қонунларда сайлов участкаларининг 5 йилга шакллантирилишини истисно қилиш ва уларнинг рўйхати ва чегараларини, жумладан, майдалаш, яъни сайлов участкаларидаги сайловчиларнинг максимал сонини 3 мингдан 1,5 минггача камайтириш йўли билан қайта кўриб чиқиш имкониятини беради.

Шунингдек, президент сайловлари санасини белгилаш жараёни ҳам ўзгаради. Агар одатда президент сайловлари ўтказиладиган март ойининг иккинчи якшанбаси байрамдан кейинги кунга ёки байрамнинг кўчирилиши муносабати билан иш кунига тўғри келса, унда овоз бериш куни март ойининг 1-якшанбасига эмас, 3-якшанбасига кўчирилади. 2018 йилда бу сана 18 мартга тўғри келади.

Изоҳ билдириш