8377

Суд Усмонов ва Навальныйнинг ишини тугатиб ўз ҳукмини эълон қилди

Дунё 31 май 22:28 517

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Москванинг Люблино суди миллиардер Алишер Усмоновнинг ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун Навальныйга нисбатан даъвосини тўлалигича қаноатлантирди, деб хабар берди РИА Новости.

«Тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди ва даъвогарнинг шаъни, қадр-қиммати ва обрўсини таҳқирлайди деб топилсин. Жавобгар бу маълумотларни инкор этишга ҳукм қилинсин», — дея ҳукмни эълон қилди судья Марина Васина.

Суд шунингдек, жавобгарга коррупцияга қарши роликни ўчириб ташлаш мажбуриятини юклади.

«Бундай қилинмайди», — деди Навальный ва суд қарорига нисбатан норозилик билдиришини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Навальный ўз видеомурожаатида миллиардер Усмоновни Россия бош вазири Медведевга пора беришда, давлат мулкини ўғирлашда, шахтёрларга кам ойлик тўлашда ва Ўзбекистонда «зўрлаб номусга тегиш» жинояти содир этганликда айблаган эди.

Изоҳ билдириш