Афғонистон пойтахти Кобулда бугун эрталаб худкуш ҳужумчи машинада ўзини портлатиб юборди. Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 8:30 ларда Германия элчихонаси яқинида рўй берди.
Pajhwok агентлиги тарқатган хабарга кўра, портлаш оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 300 киши яраланди. Портлаш шунчалик кучли бўлганки, ҳатто бир неча юз метрдаги биноларга ҳам зарар етган.
Ҳужумни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз бўйнига олмади.