8200

Хиросима бомбаси ҳақида биринчи бўлиб хабар тарқатган япон аёли вафот этди (+видео)

Дунё 30 май 16:34 276

Хиросима атом бомбаси ҳақида биринчи бўлиб хабар тарқатган Ёсие Ока исмли япон аёли 87 ёшида оғир хасталик сабаб оламдан кўз юмди. Бу ҳақида «РИА» хабар тарқатди.

NHK телеканалининг маълумотига кўра, аёл 19 май куни вафот этган. Бироқ унинг ўлими ҳақидаги хабар ОАВ ларда бугун эълон қилинди.

1945 йилда 14 ёшли мактаб ўқувчиси Ёсие Ока Япония Императорлик армияси билан алоқага чиқиб, Хиросиманинг «янги турдаги атом қуроли билан батамом йўқ қилингани» ҳақида хабар тарқатади.

Умри мобайнида Ёсиё Ока атом урушининг даҳшатли оқибатларига бағишланган анжуман ва тадбирларда фаол қатнашиб келган.

Эслатиб ўтамиз, 1945 йил 6 августи тонггида Америка ҳарбий ҳаво кучларининг Б-29 (Б-29) бомбардимончи самолёти Хиросима шаҳрига 4 тонналик «Митти” номли уранли бомбани ташлади. Унинг портлашидан бир онда 70 мингдан 100 минггача инсон ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳ билдириш