7805

Саудия Арабистонида тамаки ва энергетик ичимликларга янги акциз солиқлари киритилди

Дунё 29 май 9:11 284

Саудия Арабистони Форс кўрфази давлатларидан биринчи бўлиб тамаки маҳсулотлари ва энергетик ичимликларга 100 фоизлик ҳамда газли ичимликларга 50 фоизлик акциз солиқлари киритди. Бу ҳақида Arabian Business нашри хабар бермоқда.

Акциз солиқлари 10 июндан киритилади. Аввалроқ БАА жорий йилнинг 4-чорагидан бошлаб юқоридаги турдаги маҳсулотларга акциз солиғи киритиши маълум қилинганди.

Шунингдек, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши давлатлари қўшилган қийматга солиқ киритишга келишиб олишди. БАА ва Саудия Арабистонида бу солиқ 2018 йил январидан киритилади.

Изоҳ билдириш