776

Нью-Йоркда қор бўрони туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Дунё 14 март 14:26 260

АҚШниннг Нью-Йорк шаҳри ва Нью-Жерси штатида яқинлашаётган қон бўрони туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди деб хабар бермоқда Русская Служба. Об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли президент Дональд Трамп ва Германия канцлери Ангела Меркелнинг бугунга режалаштирилган учрашуви 17 мартга қолдирилди.

АҚШнинг энг йирик шаҳрида мактаблар ёпилади, аэропортларда рейслар бекор қилинади. БМТ қароргоҳи ҳам ёпилади, Нью-Йорк биржаси енгиллаштирилган тартибда ишлашга ўтади.

Чоршанба куни АҚШнинг шарқий шаҳарлари – Нью-Йорк, Вашингтон, Бостон, Балтимор ва Филадельфияда 6500га яқин авиарейсларнинг бекор қилиниши кутилмоқда.

Президент Дональд Трамп илк бор табиий офат оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланишига тўғри келади.

Изоҳ билдириш