7457

«Раҳмон-Трамп беллашуви»да Тожикистон президенти устун келди

Дунё 24 май 21:56 391

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўзаро қўл бериб сўрашишлари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини қаратди, деб ёзади Sputnik Қирғизистон.

Икки давлат етакчилари Саудия Арабистонида бўлиб ўтган «АҚШ — Ислом дунёси» саммитида учрашдилар. АҚШ президенти шунингдек Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан ҳам учрашди.

Трамп ўзининг ғаройиб сўрашиши билан ном қозонган. У қўл бериб кўришаётган кишисининг қўлини куч билан ўзига тортиб, уни ноқулай аҳволга солиб қўяди. Аммо Эмомали Раҳмон бунга тайёргарлик кўриб келган чоғи, деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари.

Бунга биринчи бўлиб A_Imanaliev ники остидаги Twitter фойдаланувчиси эътибор қаратди. «Қўл бериб сўрашишда Трампни енгиб чиққан инсон топилди», — деб ёзди у. Шундан сўнг унинг твити оммалашиб кетди ва бу ҳақда АҚШ ва Британия нашрлари ҳам ёзди.

Изоҳ билдириш